Get Mystery Box with random crypto!

«ХАДИЧАИ КУБРО»ДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ 20 апрель куни «Хадичаи К | Bintu Sodiq

«ХАДИЧАИ КУБРО»ДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ

20 апрель куни «Хадичаи Кубро» мадрасасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақага Тошкент Ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» кафедрасидан Қуръони Карим ва тажвид устозлари Исломхон қори Убайдуллоҳ, Валихон қори Азимбой, Зафар қори Маҳмуд, «Кўкалдош» мадрасаси мудири Абдуҳаким қори устоз, мадраса мударриси Авазбек қори устоз, устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ ва бошқалар ташриф буюрдилар.

Мусобақа мураттаба, ҳифз ва тиловат йўналишларида бўлиб ўтди.

«Мураттаба» йўналишида 2-курс талабаси Зилолахон Абдуллоҳ ғолиб бўлдилар. Кейинги ўринлар 3-курс талабалари Раҳнамохон Абдурасул ҳамда Шарифахон Абдуқаҳҳорларга насиб қилди.

Ўн беш поралик ҳифз йўналиши бўйича 1-курс талабаси Фарангиз Ўринбоева ғолиба бўлди, иккинчи ва учинчи ўринларга 2-курс талабаси Барнохон Аҳмад ҳамда 3-курс талабаси Робияхон Бойтурсун муносиб деб топилдилар.

Тиловат йўналиши бўйича 1-курс талабаси Маликахон Баҳодир ғолиб бўлиб,
кейинги ўринларни 1-курс талабаси Шаҳзодахон Турдиали ҳамда 2-курс талабаси Муқаддасхон Турғунбой эгалладилар.


Ана шундай қорияларни тарбиялаган ота-оналарга мадраса раҳбарияти томонидан ташаккурномалар, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Рамазон ойида хатми Қуръон бўйича пешқадам талабаларга ҳам ташаккурномалар топширилди.

Аллоҳ таоло юртимизда бундай мадрасалар сафини кенгайтирсин, қорияларимизнинг ҳифзига, зеҳнига баракот берсин, бу каби илм мусобақалари бардавом бўлиб, улуғ аждодларимизга муносиб авлодлар етишиб чиқишини насиб қилсин!


@BintuSodiq