Get Mystery Box with random crypto!

'Талабалар баҳори' фестивалига ташриф Бугун, 19 апрель куни ш | Bintu Sodiq

"Талабалар баҳори" фестивалига ташриф

Бугун, 19 апрель куни шаҳримиздаги «Янги аср» университетида «Талабалар баҳори» номли анъанавий фестиваль бўлиб ўтди. Фестивалнинг номидан англаш мумкинки, у ҳар йили ям-яшил сепини ёйиб, кўзларни қувнатиб, қалбларга илиқлик улашиб келувчи баҳор фаслида ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда.
Бу йилги фестивалга раҳбаримиз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигидаги бир нечта ходималаримиз ҳам таклиф қилиндилар. Тадбир қуёш заррин нурларини сочиб турган сўлим табиат қўйнида, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Университет талабалари юртимиздаги вилоятларга хос миллий урф-одатларни, қадриятларни акс эттирувчи чиқишлари билан меҳмонлар қалбини хушнуд этишди, турли юртларга хос миллий таомлар билан уларни меҳмон қилишди.

@BintuSodiq