Get Mystery Box with random crypto!

Зурриётларимиз ҳалол бўлиши учун... Зурриётинг дунё фитналари | Bintu Sodiq

Зурриётларимиз ҳалол бўлиши учун...

Зурриётинг дунё фитналаридан омон бўлиши учун хавфсираш аввало ўзингни ислоҳ қилишга ундайди. Чунки бу иш фарзандларинг салоҳиятли бўлишининг асоси, бош сабабидир. Саид ибн Мусаййиб бир куни ўғилларига: “Ўғлим, сен учун намозларимни зийнатлайман (мукаммал, пухта адо этишга уринаман). Бу билан сени муҳофаза этишни умид қиламан”, деди. Сўнгра Қуръондаги “Уларнинг оталари солиҳ киши эди”, (Каҳф сураси, 82) оятини тиловат қилди.

Агар бошлиқ ҳалол бўлса, қўл остидагилар ҳам ҳалол бўлади.
Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин!

@BintuSodiq