Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчангизга Фи | Bintu Sodiq

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчангизга Фитр ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ сиёмингизу қиёмингизни қабул айласин!
Азизлар, бу кечадаги дуолар ҳам мақбул. Сизлардан юртимиз учун дуо қилишингизни сўрайман.
Ватанимиз доимо тинч бўлсин! Қадриятларимиз сақланиб қолсин! Аллоҳ таоло бизни ёт фикр ва одатлардан асрасин!
Масъулларимизни тўғри йўлда қўллаб-қувватласин! Юртимизни муҳофаза қилишда мадад берсин!
Каттаю кичигимиз, ёшу қариямиз, эркагу аёлимизни рушди ҳидоят ва тавфиқдан айирмасин, адаштирмасин, ҳақда собит айласин!
Ўзбекистонимизни ҳиқду ҳасад, турли ғаразли ният ва ёмон кўзлардан асрасин! Бизга эса унинг қадрини билиб, шукрини муносиб келтиришни насиб қилсин! Омин!

@BintuSodiq