Get Mystery Box with random crypto!

Таъзия Биродаримиз, устозимиз Абдулманнон домла Абдуллоҳга ҳ | Bintu Sodiq

Таъзия

Биродаримиз, устозимиз Абдулманнон домла Абдуллоҳга ҳамда доимий ҳамкоримиз Замирахон Тўйчиевага волидаи муҳтарамалари Эътиборхон ҳожи аянинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
Бутун умрини Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида яшаб ўтган, фарзанди пешқадам олимлардан бўлиб етишиши учун бор имконини сарф қилган, барча оналарга ибрат бўла олган бир муштипар онага Рамазоннинг қадр кечаларидан бирида гўзал ҳусни хотима насиб айлади. У кишига ҳавас қиладиган ҳаёт, ҳавас қиладиган фарзанд ва ҳавас қиладиган хотима насиб этди.
Аллоҳ таоло Онахонни Фирдавс жаннати билан, Наъим жаннати билан сийласин, Жаннатнинг Райён номли эшигидан кириб боришларини насиб айласин.
Бу дунёда ихлос ва тақво билан қилиб ўтган солиҳ амалларига ажр-савобларини кўпайтириб берсин, барча саҳву хатоларини Ўзи кечирсин.
Аллоҳ таоло фарзандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатлари ўрнини яхшиликлар билан тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».


«Пешқадамлар карвони» муассасаси раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ ва муассаса жамоаси.

@BintuSodiq