Get Mystery Box with random crypto!

Бидъат эмасми? Ассалому алайкум! Менинг эмизикли фарзандим б | Bintu Sodiq

Бидъат эмасми?

Ассалому алайкум! Менинг эмизикли фарзандим бор. Сутим яхшилиги сабабли эмизаётганимда фарзандим нафас олмай ҳам қолади. Бунинг олдини олиш учун доктор «Кўкрагингни икки бармоғинг билан қисиб эмиз, шунда камроқ сут чиқади, бола ҳам қийналмайди», деган эди. Куни кеча шундай эмизаётганимда қайнонам: «Ундай эмизиб бўлмайди, бармоғингизни қайчи қилиб, боланинг ризқини кесяпсиз», дедилар. Шундай гап динимизда ҳақиқатан борми, агар йўқ бўлса, мен қайнонамга қандай жавоб қайтарсам бўлади? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:
Динда бундай гап йўқ. Лекин қайнонангиз билан талашманг. «Хўп», деб қўяверинг.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq