Get Mystery Box with random crypto!

​Тўй-маъракаларга бориш ҳақида Ассалому алайкум! Мен турмушга | Bintu Sodiq

Тўй-маъракаларга бориш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Эримнинг қариндошлари кўп. Улар тез-тез тўй-маърака қилишади. Қайнонам ҳар гал мени «Боринг, қарашиб келинг», деб юборадилар. Бу ерда шаръий илмлардан кўпчилик одамлар анча йироқ, шу сабаб тўй-маъракада эркак-аёл маҳрам-номаҳрамлар аралашиб юраверади. Ошхонага бирор-бир юмушга қарашай деб кирсам ҳам, эркаклар кириб олиб, аёллар билан гап сотиб тураверишади. Мен жуда ноқулай аҳволга тушиб қоламан, айниқса одам кўпайиб кетганда у ерда тургим келмайди . Яна ҳали фарзандли бўла олмадик. Тўртта ҳотиннинг ичига кириб қолсам, билиб турибам ҳаммаси савол-жавоб қилаверади, ҳар хил иримларни ўргатаверади. Улар билан тортишиб ҳам, бу ишлар Аллоҳга маъқул эмаслигини айтиб ҳам кўрганман, фойдаси йўқлигини ҳам билганман. «Ота-боболаримиз, момоларимиз қилган, сиз ёшгина бўволиб қаерданам билардингиз?» дейишдан нарига ўтишмаган. Шулар сабабли ҳам боргим келмайди. Қайнонамга айтсам, «Нима қилибди, сизга яхши бўлсин дейишади-да, бораверинг, эркаклар ҳам ҳаммаси ўзимизникилар, ҳеч уялманг, ўйнаб-кулиб, ҳазиллашиб кетаверинг», дейдилар. Мен охирги пайтларда бормай қўйдим . Шу ишим тўғрими?

Жавоб:
Аллоҳдан сизни мана шу инсонларнинг ҳидоятига сабабчи қилишини сўраб бораверинг. Сиздаги дин гўзаллигини кўриб, қулфу диллари очилсин.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq