Get Mystery Box with random crypto!

РОСТГЎЙ ОЛОМОН Бу дейман немис телебошловчи журналистлари | Biloldin Blog

РОСТГЎЙ ОЛОМОН

Бу дейман немис телебошловчи журналистлари орасида мард, гапни пўсткалласини айтиб қўядиганлари ҳам бор экан.

Марокашлик Юсуф Ал- Носирийдан тортиб, яна беш олтита футболчини ота оналари билан муносабатлари тасвирланган кадрларни у шундай шарҳлади:

"Бизда, яни Ғарб жамиятида гомосексуализм авж олган, ота оналар қариялар уйига ташлаб кетилаётган маҳалда бундай суратларни кўрмаймиз. Футболчини стадионда кўпинча хотини ё жазмани қўллаб қувватлайди. Терма жамоамиз уларни қонунларига ўзича эътироз билдириб оғзини беркитган қўллари барибир қуруқ қайтди. Мени мусулмонларни ота оналари билан орасидаги меҳр муҳаббат хайратда қолдирди. Балки ғалабаларни сири ҳам шундадир. Айтиш мумкинки, улар футболни биздан ўрганишди. Энди, оила одобини биз улардан ўрганишимиз керакка ўхшайди."

@biloldin_blog