Get Mystery Box with random crypto!

МУСТАҚИЛ БЎЛИШГА ИНТИЛИШ Болакай хиёбон узра сайр қилиб юриб, | Tafakkur...

МУСТАҚИЛ БЎЛИШГА ИНТИЛИШ

Болакай хиёбон узра сайр қилиб юриб, ногаҳон бир шохга қадалган пиллага нигоҳи тушди. Унинг қизиқиши ортиб, бу мўъжазгина нарсага яқинлашди. Бу она капалак қўйган тухум бўлиб, вақти-соати етганди шекилли, митти капалак ўз қобиғини ёриб тақишга шайланаётганди.

«Ким билсин, балки неча кунлардан бери зўр бериб уриниб, ёруғ оламга чиқолмаётган митти капалак тоза ҳолдан тойгандир», — ўйлади ўзича болакай, Унинг назарида митти ҳашарот энг сўнгги қувватини ишга солиб, қобиқ деворларини ёришга чиранаётганди. Аммо барибир самараси кўринмасди. Бола бор диққатини ўғирлаган мана шу ҳодисага қаратиб, хиёл кузатиб турди. Шунда кўнглига ўй келди:
«Бечора тоза қийналиб кетди, пилла учини озгина тешсам, балки унга осон бўлар...»

У кўнглига келган ишга энди киришган ҳам эдики, ёнига аллақаердан отаси келиб қолди. Ота ўғлининг ниятини фаҳмлаб, уни амалга оширмоқчи бўлган ишидан тўхтатди.

«Тушуниб турибман, сен капалакчага ёрдам бермоқчи бўляпсан, аммо бу ишинг билан унга зиён етказиб қўйишинг мумкин. Табиат ўзи донишманд, ўғлим. У атрофдаги ҳар бир жонзотнинг зиммасига ўз қуввати, кучига яраша ташвиш юкини ортади. У ана шу тортган машаққати эвазига ички куч, иродага эришади. Мана, шу капалакча ҳам туғилган заҳоти ўз қанотларига қувват индириш учун машқ қиляпти. Бу унинг учун жуда муҳим. Агар сен уни қобиғидан чиқариб юборганингда, у ожиз, заифлигича қоларди, кейин ҳеч қачон қанотлари рисоладагидай қувватли бўла олмасди.

Болакай тушунди. Ахир, одамлар доим мустақил бўлишга уринишади-да: қадамида дуч келган тўсиқларни ўзлари бузиб ташлайдилар, ҳеч кимдан мурувват, ёрдам кутмайдилар. Шу тариқа ирода, сабр-бардошларини тоблаб, кейинги курашувлар учун куч йиғиб борадилар. Ҳаёт шундай. Тўғрими?

t.me/bilimolishfoydali