Get Mystery Box with random crypto!

Хаётимсан Бир куни япониялик хамкасбим, ўқитувчи Ямамотадан | ISLOMIY SAVOL VA JAVOBLAR

Хаётимсан


Бир куни япониялик хамкасбим, ўқитувчи Ямамотадан сўрадим:
- Японияда ўқитувчилар куни қачон нишонланади? Сиз уни қандай кутиб оласиз?
У менинг саволимдан хайратланди ва жавоб берди:
- Бизда ўқитувчилар куни йўқ.
Унинг гапига ишонишни хам, ишонмасликни хам билмай қолдим. Хаёлимда бир савол айланарди: "Иқтисод, илм-фан ва техника ривожланган мамлакатда нахотки ўқитувчининг мехнати қадрланмаса?"
Ишдан сўнг Ямамота мени уйига таклиф қилди. Унинг уйи мактабдан узоқроқ бўлгани учун метрода кетишга қарор қилдик. Кечки вақт, хамма ишдан қайтяпти, метрода одам жуда кўп. Мен зўрға тик турардим. Ёнимдаги ўриндиқда ўтирган кексароқ киши менга ўз ўрнини бўшатиб берди. Мен эса бу хатти-харакатни тушунмадим ва у кишига хижолат қилаяпсиз дея тушунтирдим. Аммо барибир ўриндиққа ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиққач, Ямамотадан нега бундай бўлганини сўрадим. У эса табассум билан кўксимдаги ўқитувчилик нишонига ишора қилиб:
- У киши сендаги ўқитувчилик нишонини кўрди ва сенинг даражанг хурмати учун ўрнидан туриб, жой берди.
Мен Ямомоталарнинг уйига биринчи бор ташриф буюраётганим сабабли, у ерга қуруқ боргим келмади. Бирор совға олишга қарор қилдим. Ямомотага бу хақида айтгандим, у сал олдинроқда дўкон борлигини, у ерда ўқитувчилар учун чегирма нархлар қўйилганини айтди. Мен яна хайрон қолдим ва сўрадим:
- Фақат ўқитувчилар учун чегирма борми?
Ямомота эса:
- Японияда ўқитувчилик энг хурматга сазовор касб ва ўқитувчи энг эъзозли инсон хисобланади. Япониялик сотувчилар агарда дўконларига ўқитувчилар кириб қолса, бундан жуда хурсанд бўлишади ва бу улар учун шараф эканлигини билдиришади, - деди.
Японияга яна бир неча маротаба саёхатим давомида уларнинг ўқитувчиларни жуда хурмат қилишига гувох бўлдим. Улар учун метрода жой берилади, дўконларда чегирма нархлар бор, хеч қаерда навбатга туришмайди. Шундай экан, японияликларга алохида байрам нега керак? Ахир, уларнинг хар куни байрамдек эмасми?

Бизга обуна бўлинг
@bilimingiznisinang