Get Mystery Box with random crypto!

Китоб тумани “Тахтақорача” довонида содир бўлган автоҳалокат ю | biir.uz

Китоб тумани “Тахтақорача” довонида содир бўлган автоҳалокат юзасидан

Бугун, 14 апрель куни соат тахминан 09:45 ларда Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довони автомобиль йўлининг 1139-киломертида Самарқанд – Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “ИСУЗУ” русумли юк автомобиль ҳайдовчиси ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган, натижада ёнғин чиққан ва транспорт воситаси ёниб кетган.

Вазият бўйича Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этди.

Юк машинасида бўлган 24 ёшли фуқаро О.А ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган фуқаро А.О машинадан сакраган. Сакраши оқибатида улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

biir.uz, расмий хабарлар