Get Mystery Box with random crypto!

Компания HR-брендини қандай яратиш мумкин? Компаниянинг рақо | ʙɪɢ s͇͇ᴛᴇᴘs͇͇ ғᴏʀᴡᴀʀᴅ ✔

Компания HR-брендини қандай яратиш мумкин?

Компаниянинг рақобатбардошлигини оширишда HR-брендни яратиш муҳим саналади.

Икки тоифадаги корхоналарда – ривожлантиришга муҳтож бўлмаган барқарор компаниялар ва банкротлик ёқасидаги ташкилотларда бренд яратиш унчалик аҳамиятли бўлмаслиги мумкин. Лекин узоқ муддатли бизнес стратегияга эга компаниялар албатта бу масалада бош қотиришлари керак.

Ички HR-брендни яратиш. Агар иш берувчининг мақсади ходимларни ҳозирги иш жойида ушлаб туриш бўлса, у ҳолда ички HR-брендини яратиш мақсадга мувофиқдир. Барқарор, ўсиб бораётган жамоа сизга янги ходимларни топиш ва ўқитиш учун пулни тежаш имконини беради.

Агар ишлар қуйидаги босқичларда амалга оширилса, компанияда ички HR-брендини қийинчиликсиз яратиш мумкин:

1. Тадқиқот ўтказиш. Биринчи қадам ходимларнинг компанияга қандай муносабатда бўлишини аниқлашдир. Аноним сўров ўтказиш орқали ходимларнинг компания ҳақидаги фикрларини аниқланг. Айниқса, ишдан бўшаб кетаётган ходимнинг компания ҳақидаги фикрлари ҳаққоний бўлади, чунки унинг йўқотишдан қўрқадиган ҳеч нимаси йўқ. У учун ҳал қилувчи омил нима бўлганини сўрашни унутманг!

2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш. Тадқиқот натижалари ҳал қилиниши керак бўлган "оғриқли нуқталар"ни кўрсатиб беради. Муаммолар янги ходимларни мослаштириш, ўқитиш, мотивация бериш ёки жамоавий руҳда бўлиши мумкин. Жамоадаги муҳит қанчалик уйғунлигини баҳоланг – бу ички HR-брендга сезиларли таъсир қилади.

3. Корхонанинг муҳим қадриятларини шакллантириш. Компаниянинг миссияси ва қарашлари ҳақиқатга мос келишига эътибор беринг. Агар бу ҳақда маълумотни ижтимоий тармоқлар ёки бошқа каналлар орқали оммага узатаётган бўлсангиз, ҳар бир хабарда иш берувчининг ягона сийрати намоён бўлиб турсин.

Масалан, Starbucks компанияси қаҳвани севувчилар орасида ўз имижига эга. Унинг шиори: "Ҳар бир инсон ҳар куни, исталган жойда бир финжон қаҳва билан руҳини илҳомлантириши ва озиқлантириши мумкин". Ушбу бренд ўз кузатувчилари ҳақида аниқ тасаввурга эга ва бренднинг ижтимоий тармоқлари кузатувчиларга мослаштирилган. Бу эса компаниянинг HR стратегиясини белгилайди.

4. Корпоратив маданиятни шакллантириш. Уни шакллантиришнинг энг яхши асоси компания етакчи шахсларининг жамоа билан бевосита алоқаси ҳисобланади. Масалан, компания қадриятларини акс эттирувчи қўлланма яратиш ҳам янги ходимларнинг иш муҳитига тезроқ мослашишига имкон беради.

Компания HR брендининг ривожланиши ички имиждан бошланиши керак. Бунда сиз оғзаки сўз эффекти (сарафанный радио)дан фойдаланишингиз мумкин. Яъни, бунда биринчи навбатда ходимлар компанияни ўз дўстлари ва танишларига тавсия қилишади.

Экспертимиз Гулсара Менгзияева тайёрлади.

@yuristkadr