2023-01-11 12:38:22
Аллоҳ розилиги учун сизга илиндим. 1-Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
1-Жавоб: Нур сурасини.
2-Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
2-Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек,
Мулк сураси.
3-Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
3-Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
4-Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
4-Жавоб: Муддассир сураси.
5-Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
5-Жавоб: Бақара сураси.
6-Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
6-Жавоб: Соф сураси.
7-Савол: Видолашув сураси қайси?
7-Жавоб: Наср сураси.
8-Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
8-Жавоб: Нисо сураси.
9-Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
9-Жавоб: Фотиҳа сураси.
10-Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
10Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
11-Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
11-Жавоб: Талоқ сураси.
12-Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
12-Жавоб: Ар Роҳман сураси.
13-Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
13-Жавоб: Таборак, Мулк сураси.
Яқинларга хам улашинг... DUNYODA
23 views09:38