Get Mystery Box with random crypto!

Имом Шофеъийнинг “ал-Ум” деган китобларининг иккита ийд намози | Nesh VAQT Namoz

Имом Шофеъийнинг “ал-Ум” деган китобларининг иккита ийд намози қисмида ва имом Байҳақийнинг “Сунанул-кубро” ва “Маърифатус-сунан вал-асар” номли китобларида ва Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Ат-Талхисул ҳабир” номли китобларида шундай дейилади: “Дуолар беш кечада мустажобдир”.

1) Жума кечаси;

2) Қурбон ҳайити кечаси;

3) Рамазон ҳайити кечаси;

4) Ражаб ойининг аввалги кечаси;

5) Шаъбон ойининг ярмидаги кечада.


Мана шу бешта кечада дуолар ижобат бўлади дейилган. Бу кеча йилга нисбатан энг улуғ кеча бўлиб, кўпчилик одамлар бу кечадан ғафлатда қоладилар. Иншааллоҳ Карим бугун ва бу кеча дуолар мустажобдир. Аллоҳнинг изни билан. Бу кеча “Ражаб ойи”нинг илк кечасини ғафлатда ўтказиб юбормайлик.

Саййидимиз имом Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ражаб ойининг илк кечасини кўпроқ ибодатда ўтказар эдилар. Чунки бу кеча фазилатли кечадир. Ражаб ойи давомида мўмин-мусулмонлар кўпроқ истиғфор ва тавбада бўлишлари афзалдир.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!