Get Mystery Box with random crypto!

'Беш ташаббус олимпиадаси' ғолиблари тақдирланди Хабар берган | Besh tashabbus olimpiadasi 2024

"Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари тақдирланди

Хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб арена” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида енгил атлетика бўйича А лига баҳсларнинг республика босқичи якунланди.

Икки кун давом этган мусобақа натижасига кўра, 16-21 ёш тоифасида хотин-қизлар ўртасида Пахтачи тумани Боғолони маҳалласи жамоаси
ғолибликни қўлга киритган бўлса, йигитлар ўртасидаги баҳсда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Чоршанба маҳалласи ёшларига тенг келадигани топилмади.

22-26 ёш тоифасидаги беллашувларда ҳам қашқадарёлик хотин-қизлар биринчи бўлди. Йигитлар баҳсида эса ғолиблик хоразмлик ёшларга насиб этди.

27-30 ёшлилар ўртасидаги  баҳсда навоийлик хотин-қизлар, эркаклар беллашувида андижонлик ёшлар жамоаси ғолиб бўлди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

@Zarnews_uz