Get Mystery Box with random crypto!

#umr_manzaralari Йўлак бўйлаб кетаётган болакай бехосдан бир | Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Йўлак бўйлаб кетаётган болакай бехосдан бир аёлга қоқилди.
⸺ Фаросатинг борми, ўласанми эътиборлироқ бўлсанг?! ⸺ қарғаб берди аёл.
⸺ Мен, холажон... Бу ёқдан ўтай деб... ⸺ болакай тушунтирмоқчи бўлди.
⸺ Ўчир-е! ⸺ баттар оловланди аёл. ⸺ Ўзингни оқлагунча, кечирим сўра, одобсиз! Умрингда китоб-митоб ўқиб турасанми ўзи?!
Болакай "ҳа" дегандай бош ирғади. Ва аста пайпасланиб, сумкасидан Брайль алифбосидаги китобни чиқарди...

Одилбек

@BeshinchiTomon