Get Mystery Box with random crypto!

ИФТОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА Кейинги йилларда мамлакатимизда 'Ин | Beshariq tumani hokimligi

ИФТОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Кейинги йилларда мамлакатимизда "Инсон қадри учун" деган эзгу ғоя асосида ҳар бир фуқоро эркин ва фаровон яшайдиган Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида халқимизнинг азалий орзу-интилишларига ҳамоҳанг ва уйғун ҳолда кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2023-йил 21-мартдаги "Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ   Бешариқ туман ҳокими Расулжон Жўраев Каримович  эҳтиёжманд оилаларга, кексаларга, кўмакка муҳтожларга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Туман ҳокими ташаббуси билан нуронийлар, беморлар, кўнгли яримлар ҳолидан хабар олиш, далда бўлишга оид ишлар ҳажми тобора кенгайди. Хайрли ишларга рағбат ортиб, яхшилик йўлида ИИБ бошлиғи 3-сектор рахбари "Кулалобод" МФЙда эхтиёжманд оилаларнинг 50 нафар аъзоларига ифторлик дастурхонини ёзди.

Зеро, халкимиз учун эзгулик, меҳр-муравват, саховат, олийжаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган Рамазон ойида амалга оширилаётган улуғвор ишлар жамиятимизни мустаҳкамлашга хизмат  қилади.