Get Mystery Box with random crypto!

#Астағфируллох #Дахшат Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошл | BESHARIQ BOZORI / YANGILIKLARI

#Астағфируллох #Дахшат

Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани ФВБ бошлиғи оилавий меҳрибонлик уйида 15-16 ва 17 ёшли қизлар билан меҳрибонлик уйи раҳбари ёрдамида жинсий алоқа қилиб келган.

Мансабдорлар гўёки меҳрибонлик уйига ҳомийлик қилгандек, принтер, диван озиқ-овқат воситалари олиб келиб берган. Кейинчалик эса меҳрибонлик уйи раҳбарига 200-250 минг сўм атрофида пул бериб, 10 давомида вояга етмаган қизларни зўрлаб келган.

Раҳбар тарбиячи қизларни мансабдорлар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган. Қизлар кўрмаган тақдирда уларга овқат бермаган ва бошқа турли хил жазолар билан қизларни жинсий алоқа қилишга мажбур қилган.

Энг даҳшати воқеалар ошкор бўлгач, судда қўшмачи раҳбар аёл 5 ярим йилга қамалган бўлса, икки мансабдор 1,5 йилдан озодликни чеклаш (уй қамоғи) жазосини олган. Уларга берилган энг катта жазо бу уй қамоғида соат 22:00дан 06:00гача уйдан чиқиши мумкин бўлмаган.

@BESHARIQ_AHLI - Бутун туман аҳли жам бўлган канал