2023-01-13 17:39:10
ИЛТИМОСНОМА!!!
Тумандаги барча ҳайдовчиларга!!!
Барчамизга маълумки бу йил қиш ҳар йилгидан қаттиқ совуқ билан кириб келди. Шунинг учун сизларга бир илтимос билан мурожаат қилмокдамиз. Барчамизни фарзандларимиз шу совуқ кунларда ўқишга, тайёрлов курсларга қатнашмоқда. Биламиз, кўпчиликни шахсий машинаси бор , машинаси борлардан илтимос ҳеч бўлмаса эрталаб ва кечқурун мактабга кетаётган ва қайтаётган болаларни йўл йўлакай олиб кетинг. Эрталабки аёз билан кечки қора совуқ тушаётганлиги хамда қуюк туманда ҳаракатни қийинлигини биласиз қандайлигини. Чиқиб тушишлари, тўхташларини ҳисобласа хаммаси бўлиб ўн дақиқа вақтингиз кетади. Лекин, ўша ўн дақиқа ўша кўчада машина кутаётган болалар ҳаётида энг унутилмас лаҳзалар бўлиб қолиши мумкин. Айрим болалар совуқда уйларига боришса, уйлари хам иссиқ бўлмаслиги мумкин, ҳеч бўлмаса Сизни иссиқ машинангизда озгина кўнгиллари ёришади. Шу билан Сиз ҳам ўзингизга ҳамда ўша болаларга яхшилик қилган бўласиз. Сиздан шу яхшилик қолсин. Ушбу укувчилар хам Сизнинг ва бизнинг фарзандларимиз.
Улар бизнинг келажагимиз.
Сизлардан илтимос, йулларда машина кутиб турган ўқувчиларни уз уйларига эсон-омон етиб олишларига ёрдам беринг!!
Барчангизга йўлингиз бехатар ва бешикаст бўлишини тилаб қоламиз.
4.2K viewsАббос Рустамов, 14:39