Get Mystery Box with random crypto!

#Бир гуруҳ фаоллар тақдирланди #Эътироф #Ўзбекистон Республик | BERUNIY_PRESS/RASMIY KANAL

#Бир гуруҳ фаоллар тақдирланди
#Эътироф

#Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкасининг 1996 йил 14 мартдаги 100-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Халқаро Амир Темур жамғармаси тўғрисида”ги Низомга асосан тумандаги ёш авлоднинг маданий маърифий камол топишига, унда мустақил Ўзбекистон истиқлолидан фахрланиш ватанпарварлик туйғусини уйғунлаштириш ва шакллантиришга қўшган алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ Берунийлик фаоллар "Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди" томонидан таъсис этилган халқаро эсдалик нишонлари ҳамда “Бердақ Қарғабой ўғли” Халқаро эсдалик нишонлари билан тақдирландилар.

#Тақдирлаш тадбирида Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур фонди Наманган вилояти муассасаси раиси, академик С. Аъзамова ва бир гуруҳ меҳмонлар ҳамда тумандаги бир қатор фаоллар иштирок этди. Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцацияси ҳузуридаги “Тренерлар штаби” аъзоси С. Аъзамова томнидан ҳаракатлар дастури иш режаси бўйича давра суҳбати ҳам ўтказилди.