Get Mystery Box with random crypto!

КАМБАҒАЛ МАМЛАКАТЛАР МУАММОСИ Физика бўйича Нобел мукофоти со | ☆BEMINNAT SAVOLLAR☆

КАМБАҒАЛ МАМЛАКАТЛАР МУАММОСИ

Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдус Саламнинг қизиқарли ҳикояси

Покистондаги олис бир қишлоқда туғилиб ўсган Абдус ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, нуфузли стипендия ютиб олади. Кейин эса Англиянинг Кембриж университетининг физика ва математика йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.

1951 йилда 25 ёшли Абдус физикадан бир қанча қийин масалаларни ечиш орқали Кембрижда юлдузга айланади ва унда карьерасини хорижда давом эттириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Аммо Абдус Салам бунинг ўрнига, ватани - Покистонга қайтиб, маҳаллий Панжоб университетида жаҳон даражаси хос, етук физика факультетини яратишга қарор қилади.

Кейин буёғига "ўзбекча ҳикоя" бошланади. Университет ректори (ё ҳасад қилибми ёки аҳмоқлигиданми) Абдус Саламни физика факультетида декан қилиш ўрнига... университет футбол жамоасига мураббий қилиб тайинлайди (қуйидаги расм). "Яратиб берилаётган бундай истиқбол"дан тушкунликка тушган ва ҳафсаласи пир бўлган Абдус Салам Буюк Британияга қайтади ва у ерда физик олимга дарҳол факультет деканлигини таклиф қилишади. Натижада, у соҳага доир бир қатор ажойиб илмий кашфиётлар қилади, физика бўйича Нобел мукофотини олади ва йилига минглаб инглиз олимларини етиштирадиган дунёдаги энг йирик илмий марказга асос солади.

Аслида Абдус Салам бундай марказни Покистонда қурмоқчи эди. Лекин у она юртида шунчаки футбол мураббийи этиб тайинланганди.

Бу ҳикоядан хулоса шуки, камбағал мамлакатлар муаммоси умуман билимда эмас, балки бу ақлли бошлардан тўғри фойдалана олмасликдадир.




@beminnat_savol