Get Mystery Box with random crypto!

ҲАММУАЛЛИФ Қуён илмий мақола ёзиб муҳаррир Тулкига олиб | ☆BEMINNAT SAVOLLAR☆

ҲАММУАЛЛИФ

Қуён илмий мақола ёзиб муҳаррир Тулкига олиб борибди. Тулки асарни кўриб чиққач, унга ўз номини ҳам тиркаш шартлигини айтиб:
— Буни Бўрига кўрсатиб чиқай, унинг ҳам номи бўлгани маъқул, — дея маслаҳат билан Бўрининг олдига кириб кетибди.
Бўри ҳам бир-икки қалам теккизгандек бўлибди-да, асар муаллифларининг рўйхатидан жой олибди ва асарни Шерга олиб кириш лозимлигини, у рухсат бермаса асар босилмаслигини айтибди.
Шерхон асарнинг биринчи бетидаги муаллифлар рўйхатини кўргач:
— Бу ерда Қуён нима қиляпти? Унинг номини ўчиринглар! — деб, муаллиф деган жойига ўзининг Шерхон номини ёздирибди.
Шу билан асар нашрдан чиқибди.
...Асарнинг мавзуси эса сабзининг хусусиятлари борасида эди.

@beminnat_savol