Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайлум хурматли устозлар!!!                          | 🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Ассалому алайлум хурматли устозлар!!!                                                                   Сизларни ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз айём - Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қутлуғ 31 йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мустақиллик биз учун тарихий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, миллий анъаналаримизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, тинчлиги, халқ фаровонлиги, тотувлигини таъминлаш, янги фаровон ҳаётни қуриш имконини бергани билан қадрлидир.
Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон учун, унинг миллати, дину эътиқодидан қатъи назар, тенг бўлиб яшаш, ягона уйимиз бўлмиш Ўзбекистонимизнинг бугунги ва келажак ҳаётини қуриш имконини яратди.
Мустақиллик тақдиримизни ўз қўлимизга олиш, муқаддас ватанимизга бутун борлиғимизни бахш этиш учун, миллатимиз ва давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши учун шарт-шароитлар яратгани билан азиздир.
Янги Ўзбекистон, янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг ижобий натижасини амалда намоён этмоқда. Халқимизнинг қалбида намоён бўлаётган меҳр-оқибат, мурувват, бағрикенглик каби инсоний фазилатлар ҳаммани қувонтириб юборади.
Янги ўқув йили ҳаммамизга омадли бўлсин, юксак марраларни забт этиш насиб қилсин.
Ишонч билан айтамизки, ҳар қандай синов ва машаққатларни енгишга қодир бўлган аҳолимизнинг буюк иродаси, азму шижоатига таяниб, Ўзбекистон равнақи учун ўз олдимизга қўйган янги ва юксак марраларга, албатта, етамиз. 
Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларингизда куч-ғайрат, зафарлар тилаб қоламан. Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин, омад доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Соғ-омон бўлинг, эзгу ниятлар Сизни абадий тарк этмасин.
Мустақил Ўзбекистонимиз абадул-абад турсин!
Яна бир бор қутлуғ айём билан!

Ҳурмат билан Х.Б.
Ядгаров.