Get Mystery Box with random crypto!

Озгина табассум Никоҳларининг 40 йиллигида кекса эр-хотин | 🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Озгина табассум

Никоҳларининг 40 йиллигида кекса эр-хотин пулни тӯплаб, Австралияга бориб дам олишга қарор қилишди.

Улар самолёт ойнасидан соатлаб океанни томоша қилишаётган бир пайтда.
Сукунатни учувчининг сӯзлари бузди:

"Ҳурматли йӯловчилар! Сизларга ёмон хабарим бор. Бир двигателимиз тўхтаб қолди, иккинчиси эса тўхташ арафасида. Фавқулодда қўнишга мажбурмиз".

"Яхшиямки, бизнинг пастимизда ҳали аниқланмаган орол бор ва биз унинг қирғоғига қўнишга ҳаракат қиламиз."
"Агар буни қила олсак, бизнинг ягона муаммомиз бизни топишлари учун дуо қилиш бўлади."

Самолёт митти орол соҳилига муваффақиятли қўнди, ҳеч кимнинг бурни ҳам қонамади.
Узоқ сукунатдан сўнг, эркак хотинининг қўлларини ушлаб, унинг кўзларига хавотир билан қаради;

"Мона, телефоннинг кредит қарзини шу ойникини тўладингми?"
— Йӯқ, азизим, унутибман.
Эркак яна хавотирланиб сўради:
– Автомобил кредитини бу ойини тӯладикми ?
— Йӯқ азизим, буни ҳам тӯламаганмиз.

Чол хотинининг қўлларини бўшатиб, маҳкам бағрига босди.
"Баракалла"
— хотини ҳайратда сӯради.
"Яхшимисиз азизим?"

"Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ. Чунки бизни ҳеч ким тополмаса ҳам, банкирлар аниқ топиб олишади!"