Get Mystery Box with random crypto!

​​АРАФА куни нима қилиш керак? Арафа куни рўза тутиш икки й | ✨🔖Bookworm📚✨

​​АРАФА куни нима қилиш керак?


Арафа куни рўза тутиш икки йиллик гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлиши баён қилинди.

Соғлом мусулмон киши ўз танасининг ва аҳли оиласининг ҳақларига нуқсон етказмайдиган даражада кўпроқ нафл рўза тутиши мустаҳаб саналади. Шу маънода Ислом шариатида баъзи кунларнинг фазилатли экани алоҳида баён қилиниб, уларда рўза тутишга тарғиб қилинган. Ана шундай кунлардан бири Арафа куни рўзаси ҳисобланади.

Ҳаж амалларини адо этаётган ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Чунки улар Арафотга чиқиш ва унда дуолар қилиш билан машғул бўладилар. Аммо улардан бошқа кишилар учун арафа кунида рўза тутиш ниҳоятда савобли амаллардан саналади. Шунинг учун имкон қадар бу кунда рўза тутишга ҳаракат қилиш лозим. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича хабар берганлар:

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَالسَّنَةَ وَالَّتِي قَبْلَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمُ .

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа куни рўза тутиш ўзидан кейинги бир йилга ва олдинги бир йилга каффорот бўлади, деб Аллоҳ таолодан умид қиламан”, дедилар”.
Муслим ривоят қилган.

Уламолар ушбу ҳадис шарҳида Арафа куни рўза тутган мухлис мўмин қуйидаги учта мукофотдан бирига эришишини айтганлар:

Арафа куни рўза тутган кишининг кейинги бир йилдаги ва олдинги бир йилдаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган кичик гуноҳлари кечирилади;

Агар кичик гуноҳлари тавба ва бошқа хайрли амаллари сабабли кечириб бўлинган бўлса, ушбу рўза туфайли унинг катта гуноҳларини енгиллатиш умид қилинади;

Агар катта гуноҳлари ҳам бўлмаса, даражаси кўтарилади”.

Ашуро куни, яъни Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутган мўминнинг ўтган бир йиллик кичик гуноҳлари кечирилиши ҳадиси шарифда хабар берилган. Юқоридаги ҳадисда эса Арафа куни рўза тутиш икки йиллик гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлиши баён қилинди. Уламолар Арафа кунининг Ашуро кунидан бунчалик афзал қилинишининг иккита ҳикмати бор деганлар:

Арафа куни уруш ҳаром қилинган Зулҳижжа ойининг ичида бўлиб, бу ойдан аввалгиси бўлган Зулқаъда ойи ҳам, кейингиси бўлган Муҳаррам ойи ҳам худди шундай уруш ҳаром қилинган ойлар ҳисобланади. Шунга кўра, бу кунда рўза тутиш кейинги бир йилдаги ва олдинги бир йилдаги сағира гуноҳлар кечирилишига сабаб қилинган;

Арафа куни рўза тутиш Ислом шариатига хос амаллардан ҳисобланади. Ашуро куни рўза тутиш эса олдинги шариатларда ҳам бўлган. Шунинг учун бу кун рўза тутишнинг мукофоти Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракалари туфайли яна бир баравар кўпайтирилган.

Тошкент вақти:
Саҳарлик - 02:50
Ифторлик - 20:02


t.me/muslimaatuz