Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛАК Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин юзлари | Bekorchi

ТИЛАК

Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо — бир таёқ тушсин.

Имони соф, юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Жисмига сўнгги сафар олдидан
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин...

Муҳаммад ЮСУФ

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi