Get Mystery Box with random crypto!

«ҚЎШНИЧИЛИК ҲАМ СОТИЛАДИМИ?» Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эл | “Исломобод” жоме масжиди

«ҚЎШНИЧИЛИК ҲАМ СОТИЛАДИМИ?»

Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга: «Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул берасизлар?» деди. Харидорлар: «Қўшничилик ҳам сотиладими?» дейишди. Муҳаммад уларга: «Сўрасанг берадиган, сўрамасанг ўзи келиб хабар оладиган, ёмонлик қилсанг, яхшилик қайтарадиган одамга қўшни бўлиш қандай қилиб сотилмасин?» деди. Бундан хабар топган Саъид ҳовлини сотмасликни сўраб, қўшнисига юз минг дирҳам жўнатди.

Telegram | Facebook | Youtube