Get Mystery Box with random crypto!

ЁМОН ҚЎШНИ Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: 'Набий соллаллоҳу | “Исломобод” жоме масжиди

ЁМОН ҚЎШНИ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида орасида "Аллоҳим! Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ тилайман. Чунки бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади", дейилгани ҳам бор эди".
Шарҳ: Бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади, лекин у дунёдаги қўшнини ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ёмон қўшнидан паноҳ сўралар экан. Қўшнининг ёмон бўлиши кишининг бадбахтлигидан бир аломат экан, чунки унинг ёмонлиги сабабли қўшниларда туну кун ҳаловат йўқ, ҳаётлари уриш-жанжал, хавф-хатар, кўнгилсизлик билан ўтади.
Абу Мусодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "То кишилар қўшнисини, ака-укасини, ота-онасини ўлдирмагунча, қиёмат бўлмайди", дедилар".
Шарҳ: Демак, қўшничилик алоқаларининг ёмонлашиши ҳам қиёматнинг яқинлашиш аломатларидан бири экан.
Қўшниларнинг бир-бирини ўлдириши, боланинг ўз ота-онасини, ака-укасини ўлдириши қиёмат-қоим яқинлашганининг аломатларидан экан, Шунинг учун ота-она, ака-ука, ёр-биродар, қўни-қўшнилар билан ниҳоятда яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қўшнисини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.
2. Ака-укасини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.
3. Ота-онасини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

Telegram | Facebook | Youtube