Get Mystery Box with random crypto!

'Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз'. | Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз".

Жорий йил 1 сентябр куни "Наврўз" маҳалласида эрта тонгдан карнай-сурнай садолари маҳалла аҳолисини шу маҳалласида янги барпо этилган "Рустамхон 707" чойхонасига чорлади Чунки, тадбиркор Д.Содиқов ташаббуси билан 10 яқин иш ўрнига эга бўлган чойхона очилиш маросимига шаҳримиз ҳокими Насрулло Бабаев, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши котибияти, Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ва 200 дан ортиқ маҳалла оқсоқоллари, ёши улуғ онахонлар дастурхон атрофига таклиф қилиниб, Мустақиллигимиз абадий бўлиши, шаҳримиз аҳолиси ҳаёти фаровонлиги ҳаққига дуолар ўқилди.. Ўзбекнинг шох таоми паловхонтўра сузилиб, кам таъминланган оилаларга эҳсон улашилди.

@bekobodhayoti