Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллаларда байрам шкухи... Жорий йил 1 сентябр куни 'Ўзбеки | Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!

Маҳаллаларда байрам шкухи...

Жорий йил 1 сентябр куни "Ўзбекистон" МФЙда шўх куй-қўшиқ садолари маҳалла аҳолисини "Металлурглар маданият саройи"га чорлади.

Мазкур маданият, маънавият ва маърифат ўчоғида маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бадиий-маданий тадбир ташкил этилди.

200 га яқин маҳалла аҳолисини қамраб олган мазкур тадбир маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамда ташаббускор-ҳомийлар томонидан ташкил этилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда шаҳримиз ҳокими Насрулло Бабаев иштирок этиб, маҳалла фидойиларини ҳокимлик ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

@bekobodhayoti