Get Mystery Box with random crypto!

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берила | Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!



Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади!!!

Ҳукуматимиз томонидан Кекса ёшдаги фуқаролар, пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида  Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантирилди ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 30 август холатига тижорат банкларига молиялаштириб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун  пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланиши  маълум қилинади.

(Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бундан мустасно)

Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

@bekobodhayoti