Get Mystery Box with random crypto!

Tехас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй беради. Кунларн | bekobod_xayoti



Tехас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй беради.

Кунларнинг бирида уст-боши кир қария ресторанга кириб, қалтираб-қақшаб столга зўрға бир амаллаб ўтириб олади. Ундан жирканган хўрандалар ундан олисроққа туриб кетишган ва офисиантлар ҳам ундан жирканиб ҳеч бири унинг ёнига бориб хизмат қилишни истамайди.

Шунда Мария исмли бир официант қиз унинг ёнига бориб, ундан буюртма қабул қилиб хизмат кўрсатишни бошлайди.
Менежер эса Марияга агар бу дайди пулини тўламаса унга ўз ҳисобидан тўлатишини айтиб пўписа ҳам қилади. Мария бунга рози булиб дайдига хизмат қилди.

Ҳисоб китоб вақти келганида дайди пулни тўлаб, устига устак яна қўшимчасига 100 доллар чойчақа ҳам қолдиради.

Тарелканинг тагига эса бир хат қолдириб кетади. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:
"Сен доимо яхшилик қилар экансан, бу ишинг ҳали сени умринг давомида кўп мушкулларингни осон қилади".

Кейинчалик маълум бўлишича бу "дайди" рестораннинг эгаси бўлиб ўз ходимларини синаш мақсадида шу қиёфада атайин ташриф буюрган экан. Мария рестораннинг бош менежери бўлиб кўтарилади ва шундан кейин унинг ҳаётида юксалишлар даври бошланади.

Чунки, бу дунёда яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди.
Хайрли кун, яхшилар! Бугунги кунингиз хайрли ва баракотли, яхшиликларга бой бўлсин!

@bekobod_xayoti