Get Mystery Box with random crypto!

ДИККАТ ЭЪЛОН! “Умумий Ҳарбий мажбурият ва Ҳарбий хизмат тўғр | Bekobod Yangiliklari

ДИККАТ ЭЪЛОН!

“Умумий Ҳарбий мажбурият ва Ҳарбий хизмат тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291- сон қарори ҳамда Тошкент вилояти Бекобод шахар ҳокимининг 2022 йил 16 августдаги 361-10-149- Q/22 сонли қарори билан тасдиқланган 2023 йилги чақирувига Қуролли Кучлар сафидаги муддатли Ҳарбий хизматни ўташ учун “Чақирилувчиларни танлаб олиш тўғрисидаги” Низом талабларига мувофиқ, Бекобод шахар мудофаа ишлари бўлимида жорий йилнинг 10 августидан 2023 йилнинг 10 февралига қадар ҳудудий тиббий комиссиядан 1996-2005 йилда туғилган чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказилади. Соғлом деб топилган чақирилувчилар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда якка тартибдаги суҳбатдан ўтиш учун жалб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Конститутсияси 52-модда.

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар конунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.


Ўзбекистон Республикаси МЖтК 237-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш

Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан бўйин товлаш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@bekobod_news24