Get Mystery Box with random crypto!

ЮРТ СОҒИНЧИ Бобур... Давлат арбоби Жавоҳарлал Неру дилбар | bekajon.uz

ЮРТ СОҒИНЧИ


Бобур...
Давлат арбоби Жавоҳарлал Неру дилбар шахс деб
таърифлаган шоҳ ва шоир ҳақида ўйлаганимда, қалбимни албатта фахр, шу билан бирга маҳзунлик эгаллади.
Қалбимда кандайдир безовталик пайдо бўлди. Ёзишга жазм қилиб билдимки, юрагимга ботаётган нотинч туйғу-бу юрт соғинчи экан. Соғиниш юки шунчалик залворли , рости, гоҳи қалам ҳам бу юкдан синади, Ёзишга ожизлик қилади.
Оёқ яланг, қишлоқнинг қайноқ чанг-тупроқ кўчаларида кечган болаликни соғинган эканман. Онам ёпган иссиқ кулча нонни ариқлардан тўлиб тошиб оқаётган қўқон сувига оқизиб, болалар билан қий-чувлашиб, нонни тутиб олиш учун чопган ёшлигимни соғинган эканман.
Бобур..

Анда жоним қайларда қолар,
Узоқдан соғинчнинг туғи кўринар,
Юрт нонини соғинган шоир
Қовунлар исини кутди бир умр..

Буни балки тақдири азал дейишар. Ёш бошига юртни бошқариш юки тушди. Қилган саъйи харакатлари зое кетди. У ўз тупроғини ташлаб кетишга мажбур бўлиб, бир умр юрт соғинчи билан яшаб ўтди. Бугунчи? Бизчи? Сизчи? Ҳақли савол туғилади?
Нима қилдик ВАТАН учун?

Толеъ йўқки жонимга балолиғ бўлди,
Ҳар ишниким,айладим хатолиғ бўлди,
Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ёраб,нетайин,,не юз қаролиғ бўлди.

Ҳар бир воқеликда ҳам бир ҳикмат бор. Ана шу (қаролиқ) ўзга диёр ҳалқларига Бобур тафаккуридан ёруғлик олиб боргандир!?
Забардаст,
шерюрак одамгина юрт олади, Тарихда Бобурийлар сулоласига асос солган саркарда, қисқа ҳаёти давомида бутун бир мамлакатни ислоҳ этиб, юрт яратди. Ўша қалбидаги илҳоми, соғинчининг ховури, зора шу орқали босилган бўлса, ажаб эмас.

Ватан биздан кечмади, биз ватандан кечдикми?
Ҳар бир қилган ишимиз, ёраб хато бўлдими?
Бизга Ватан қайдадур, тинчлик бермайди руҳим.
Асли Ватан ичингда, ичингдадур Султоним.

Мен ватан қадрини "Бобурнома" асарини ўқиганимда билганман. Аслият шу эмасми? Ўз юртингда яшай олмасангда, бутун борлиғинг, нафасинг, юрагинг ила ватан туйғуси билан яшаш. Яшаганда ҳам ватан ҳиссини туйиб яшаш. Жисман яқин бўлмасангда, руҳан ватанни қалбга жо қилиб яшаш.
Ҳаммамизнинг елкамизда қарздорлик юки, фарзандлик бурчимиз бор. Ота-она, ватан олдида. Ватан эса худди она каби ўз фарзандини ҳеч қачон унутмайди, у дунёни қайси бурчида бўлса ҳам.Чунки асл фарзандлар ватан олдидаги бурчини қаерда бўлса ҳам адо этади.

Қанча дилгир кўз тутгандир бағрингга
Тавоб айлай, берган нону тузингга.
Сажда қилай, бошим эгай пойингга.
Болам дегин, фарзандингман
жон ВАТАН!

Ҳилола Иброҳимова.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz