Get Mystery Box with random crypto!

​#назм Тунлар ўтар зўрға қийналиб, Тушимга ҳам тонглар киради | bekajon.uz

​#назм

Тунлар ўтар зўрға қийналиб,
Тушимга ҳам тонглар киради.
Сочларимга ипсиз бойланиб
Менинг билан баҳор юради!

Қайга борсам ширин бир шивир,
Борар дунё тамом юксалиб.
Кўзларимда Ҳақиқат балқир,
Кипригимда гилам тўшалиб.

Оппоқ орзум - кўргим келади-
Манглайимдан оққан теримни.
Ҳовуч-ҳовуч бергим келади,
Чанқаганлар ичсин шеъримни!.
Фахриддин Шамсиматов

Қишлоқ. Кетдим. На йўл, на дарахт,
Қўл силкмади қол, деб ёлвориб.
Дил ғаш, пурғам, шаҳар ҳам карахт,
Ётоқ мени ютиб юборди.

Ёзлар ўтиб кетди адоқсиз,
Чидаб келдим қалбнинг қишига.
Алла айтиб гўдагимгамас,
Каравотнинг ғижирлашига.

Мен Оналик ҳиссин уқяпман,
Оҳ, бу тонгнинг пичирлашидан.
Кел, қишлоқдан қизим.. қўрқяпман,
Каравотнинг ғижирлашидан...

Муҳаббат Тўхташева

https://t.me/bekajon_gazeta_uz