Get Mystery Box with random crypto!

НИМТАБАССУМ Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир т | bekajon.uz

НИМТАБАССУМ

Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир тегирмончи олдидан ўтиб қолди. У тегирмон тошини айлантирувчи хачир бўйнига қўнғироқ осиб қўйган эди.
- Нега бўйнига қўнғироқ осиб қўйдинг? - сўради амир.
- Жиринглашдан тўхтаса, тегирмон ҳам тўхтаганини билиш учун, - жавоб берди тегирмончи.
- Қани айтчи, тўхтаб бошини қимирлатиб турса, тегирмон тўхтаганини қаердан биласан? - деди амир.
- Амир жанобларини Аллоҳ ёрлақасин, - деди тегирмончи. - Бу айёрона усул ҳамма хачирларга ҳам маълум эмас.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz