Get Mystery Box with random crypto!

​#назм СИЗ Сиз мендан ҳеч нарса қилмайсиз талаб, Мен сиздан | bekajon.uz

​#назм

СИЗ

Сиз мендан ҳеч нарса қилмайсиз талаб,
Мен сиздан ҳеч нарса сўрай олмайман.
Сиз кетма, демайсиз, мен эса… ё Раб,
Қолгим келса ҳамки…аммо, қолмайман.

Зотан, сиз севгига, ишққа ташнасиз,
Зотан, мен меҳрга муҳтожман, зорман.
Билмам: кимга дўстсиз, кимга ошнасиз,
Билмам: кимга ёрман, кимга даркорман.

Кунора кўраман, салом берасиз,
Ҳатто жилмаясиз - қиласиз карам.
Мен сизни соғина бошлаган кундан
Буён сизникиман, сизгаман қарам.

Бир шуъла кўраман кўзларингизда,
«Ким ёққан олов бу?» - хатарли сўроқ.
Бегона исм йўқ сўзларингизда,
Менинг исмимни ҳам айтмайсиз бироқ...

Воҳид Луқмон

https://t.me/bekajon_gazeta_uz