Get Mystery Box with random crypto!

Behzod Qodirov

Telegram kanalining logotibi behzod_qodirov — Behzod Qodirov B
Telegram kanalining logotibi behzod_qodirov — Behzod Qodirov
Kanal manzili: @behzod_qodirov
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 510
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @abduraxmonovich82

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-26 10:45:08 #Таваллуд_кун

Кеча апрелнинг 25-санасида Клининг хизмати ишчиси Барно Султонованинг таваллуд айёми эди.

Гарчи кеч бўлсада, Барно Абдувахобовнага туғилган куни муборак бўлсин, дея аввало Яратгандан сиҳат-саломатлик, узоқ ва файзли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий гўзал ҳаёт тилаймиз.

Умр йўлларингиз фақат бахтли кунлардан иборат бўлсин!

@behzod_qodirov
221 views07:45
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:00:16
#кун_қахрамони

Электрда пўлат эритиш цехида 40 йил давомида пўлатни узлуксиз қуйиш ускунаси оператори лавозимида фидокорона меҳнат қилиб, комбинат ишлаб чиқаришига муносиб хисса қўшган инсон, кўплаб шогирдлар етиштирган ўз касбининг устаси Юлчибаев Зокиржон Махмудовични жамоадошлари бугун пенсияга кузатишди.

Хамкасблар томонидан устознинг кўп йиллик самарли меҳнатлари эътироф этилиб, уларга самимий эзгу тилаклар билдирилди. Ҳамда бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совға ва ташаккурнома топширилди.

@behzod_qodirov
235 viewsedited  07:00
Ochish/sharhlash
2023-04-26 08:05:09 #Таваллуд_кун

Бугун апрелнинг 26-санасида комбинат сифат назорати стандартлаштириш ва сертификациялаш бошқармаси стандартлаштириш ва сертификациялаш бўлими 2-тоифали муҳандиси Гульнара Мусульманованинг туғилган куни.

Гульнара Абдумажидовнага таваллуд айёми муборак бўлсин, дея аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва файзли умр, иш фаолиятларида ютуқ-юксалишлар тилаймиз.

Ҳаёт сизга ҳамиша кулиб боқсин, ширин ҳадяларни туҳфа этсин!

@behzod_qodirov
185 views05:05
Ochish/sharhlash
2023-04-25 19:35:45 #audiokitob

Ahmad Lutfiy.
"Saodat asri qissalari".

33-qism. NIZO VA QIYNOQLAR

@behzod_qodirov
214 views16:35
Ochish/sharhlash
2023-04-25 19:00:13 #тафаккур_гулшани

САЙЙИДУЛ ИСИТИҒФОР (1-қисм)

Муфтий Нуриддин домла

@behzod_qodirov
211 views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-25 17:55:25
ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Санаторий профилактория ходималари Фотима Умарова ва Зухра Мавляноваларнинг волидаи меҳрибонлари Шарофат аянинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло табаррук ёшдаги марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

@behzod_qodirov
239 views14:55
Ochish/sharhlash
2023-04-25 16:11:39
ЭЪЛОН

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Бекобод шаҳар бўлими маъмурияти шуни маълум қиладики 2023 йил 26 апрель соат 09-00дан 12-00га қадар 14-даҳа 1 сектор олдидаги магистрал Д 400мм ичимлик сув қувуридаги носозликларни таъмирлаш амалга оширилиши сабабли Бекобод шаҳрининг ўнг қирғоғи яъни 11-12-13-14-15-64-65-80-81 даҳаларда, "Металлург", "Муқумий" ва "Янги ҳаёт" МФЙларида вақтинча сув таъминоти тўхтатилади. 

Шаҳар аҳолисига ичимлик сув захирасини олиб қўйиш тавсия этилади. 

@behzod_qodirov
981 viewsedited  13:11
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:48:42
#Биласизми

Компьютердан қандай фойдаланиш керак?

Компьютер ва турли гаджетлар ҳаётимизни енгиллатиш билан бирга уларга салбий таъсир ҳам кўрсатади.

Зарарлари томонлари бош, кўз, умуртқа поғонаси, қуймич ва бошқа аъзоларда акс этади. Ундан фойдаланганда қуйидагиларга амал қилинг:

Компьютер экрани ва инсон оралиғи 50-60 смдан кам бўлмаслиги ва компьютердан фойдаланиш катталар учун 3-4 соатдан ортмаслиги керак.з

Ёруғлик тўғридан тўғри экранга тушмаслиги зарур.

Хона ҳарорати 20-24 ℃ даража атрофида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Техника хавфсизлигига эътибор бериш лозим.

Қурилма атрофида узлуксиз ўтирмаслик муҳим.

Кўзларни тез-тез экрандан олиб, махсус машқлар бажариб туриш тавсия этилади.

Шифокор Дилафрўз Мўминова

@behzod_qodirov
218 views09:48
Ochish/sharhlash
2023-04-25 10:45:07
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Кенгаши аъзоси, комбинат марказий лабораторияси лаборанти Дилфуза Насруллаеванинг волидаи муҳтарамалари Тўхтажон аянинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло табаррук ёшдаги марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг раҳматига, чексиз мағфиратига олсин, қабрларини мунаввар, охиратларини обод маконини жаннатлардан айласин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг фарзанду аржумандларига, барча яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза намози бугун 25 апрель соат 16:00да Сайхун кўчаси 3 уйда мархуманинг хонадонида адо этилади.

Мўлжал: Комбинат ўқув маркази

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

@behzod_qodirov
211 viewsedited  07:45
Ochish/sharhlash
2023-04-25 07:45:36
Шаҳримиз спортчиси Гулзода Нарзуллаева Таэквондо бўйича Халқаро турнир ғолиби

Жорий йилнинг 21-23 апрел кунлари Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида "KOSTANAY OPEN" Халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда шаҳримиз спортчиси таэквондо бўйича Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси аъзоси Гулзода Нарзуллаева 33 кг вазн тоифасида фаол иштирок этиб олтин медалини қўлга киритди.

Гулзодани ушбу ёрқин ғалаба билан муборакбод этамиз ва келгуси мусобақаларда янада катта мувофакиятлар тилаймиз.

@behzod_qodirov
217 viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash