Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ижодий жамоаси яна бир | Behzod Qodirov

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ижодий жамоаси яна бир янги ижодий ишни бошлашибди.

Халқимизнинг атоқли адиби мархум амакимиз Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асари асосида янги спектакль устида тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Ушбу тарихий романда улуғ шоир, мутафаккир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт ва тақдир йўллари қаламга олинган.

Асарни театр бош режиссёри Асқар Холмўминов саҳнага олиб чиқади. Ҳозирги кунда "Юлдузли тунлар"нинг читка (пьесани стол атрофида ўқиш) жараёнлари қизғин давом этмоқда.Ижодий жамоага куч-қувват ҳамда омад тилайман! Аллоҳ хайрли қилсин!

t.me/Behzod_Qodirov