Get Mystery Box with random crypto!

#ДХХКубоги #Финал #МиниФутбол #Чангарон #Футбол #Нуробод Олға | Behzod Ne'matov

#ДХХКубоги #Финал #МиниФутбол #Чангарон #Футбол #Нуробод

Олға, "Нуробод"! Олға, "Чангарон"! Олға, Бухоро!

ДХХ кубоги: Мини футбол - Чангарон 4:1 Уллубо", Футбол - Нуробод 2:1 Анорзор

Бугун, Тошкент шаҳридаги Бунёдкор стадионида ДХХ кубоги мусобақасининг Республика босқичи 1-тур ўйинлари ўтказилди.

Республика босқичида Бухоро шарафини мини-футбол бўйича Вобкент туманининг "Чангарон" маҳалласи ҳамда футбол бўйича Олот туманининг "Нуробод" маҳалласи ёшлари ҳимоя қилди.

Мини-футбол:
Вобкент туманининг "Чангарон" маҳалласи футболчи ёшлари Қорақалпоғистон Республикасининг "Уллубоғ" маҳалласи футболчилари билан кечган баҳсда 4:1 ҳисобда "Чангарон" маҳалласи ёшлари ғолиб бўлди.

Футбол:
Олот туманининг "Нуробод" маҳалласи футболчи ёшлари Сурхондарё вилоятининг "Анорзор" маҳалласи футболчилари билан кечган баҳсда 2:1 ҳисобда "Нуробод" маҳалласи футболчи ёшлари ғолиб бўлди.

Эртага, 2-тур баҳсларида футболчиларимиз мини-футболда Хоразм вилоятининг "Оқ кўл" маҳалласи ҳамда футболда Сирдарё вилоятининг "Боғистон" маҳалласи ёшлари билан баҳс олиб боришади.

Футболчи-ёшларга республика босқичида омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro