Get Mystery Box with random crypto!

#МиниФутбол #ДХХКубоги #Финал #Чангарон Эртага чангаронликлар | Behzod Ne'matov

#МиниФутбол #ДХХКубоги #Финал #Чангарон

Эртага чангаронликлар "Уллубоғ" билан баҳс олиб боради

Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ДХХ кубоги мусобақасининг Республика финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа ташлаш маросимига кўра, эртага 22 август куни 1-турда спортнинг мини-футбол тури бўйича Бухоро шарафини ҳимоя қилаётган Вобкент туманининг "Чангарон" маҳалласи футболчи ёшлари Қорақалпоғистон Республикасининг "Уллубоғ" маҳалласи футболчилари билан баҳс олиб боради.

Шунингдек, 23 август куни 2-турда Хоразм вилоятининг "Оқ кўл" маҳалласи ҳамда 24 август куни 3-тур ўйинларида Андижон вилоятининг "Кўл" маҳалласи жамоалари билан беллашади.

Вобкентлик футболчи-ёшларга республика босқичида омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro