Get Mystery Box with random crypto!

Кайнона келинлик. Кечмишида хато йўқ қай  онанинг, Тўлмоғида | 💐БЕГОЙИМ💐

Кайнона келинлик.

Кечмишида хато йўқ қай  онанинг,
Тўлмоғида хуррамлик паймонанинг.
Келин деса келар тоби  тобига,
Юрагида  шукри бор қайнонанинг.

Келинлиги тушар бот-бот ёдига,
Келиб кетаверар  кўзин олдига,
Муруввати ортиқ    келин зотига
Юрагида шукри бор қайнонанинг.

  Келар хар юмушга  кўмак бергиси,
Кексалик панд берар гоҳо, тўғриси,
Келар доим бирга олиб юргиси,
Юрагида шукри бор қайнонанинг.

Ишонади рўзғорини, орини,
Даста этиб тутар ҳарна борини,
Адо этиб бўлмас ифтихорини,
Юрагида шукри бор қайнонанинг.

Битта ердан олинган деб лойимиз,
Алқаб қўяр:  Шул сабаб бинойимиз,
Келинимиз, шукур, келинойимиз-
Юрагида шукри бор қайнонанинг.

Муалиф Мархабо Каримова.

​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄

https://t.me/begoyim_kanalii