Get Mystery Box with random crypto!

БОҚИЙ МУҲАББАТ Саксондан ошган отахон қаерга бормасин, хотини | 💐БЕГОЙИМ💐

БОҚИЙ МУҲАББАТ

Саксондан ошган отахон қаерга бормасин, хотинининг қўлидан етаклаб юрарди. Лекин чолнинг орқасидан эргашаётган турмуш ўртоғи у ёқ-бу ёққа қиё боқмас, худди кўзи ожиздек ҳаракатланар эди.
Мен ундан нима учун хотини ҳеч нарса кўрмаётгандай бепарво юришини сўраганимда, у рафиқаси Aлцгеймер касалига чалинганини айтди.
Aгар сиз уни қўйиб юборсангиз, ташлаб қўйсангиз ёки чарчаб қолсангиз, хотинингиз хавотирга тушадими? – яна сўрадим.
Турмуш ўртоғим мени танимай қолганига, эслай олмаётганига 2 йил бўлди, – деди отахон маюс ҳолда.
Мен бу жавобдан жуда таъсирландим. Ахир бировга яхшилик қилсангиз, уни асраб-авайласангизда у сизнинг кимлигингизни билмаса...
Сиз кимлигингизни билмаса ҳам, шунга қарамай унга ҳар куни йўл кўрсатишда давом этаяпсизми? – сўрадим отахондан.
Отахон жилмайиб кўзларимга қараб жавоб берди:
У мени кимлигимни эслай олмаслиги мумкин, аммо мен унинг кимлигини биламанку. У ҳаётимдаги илк ва ягона муҳаббатимдир!

Никоҳ илоҳийдир тафаккур қилинг!

https://t.me/begoyim_kanalii