Get Mystery Box with random crypto!

#у‌зимизга_насихат ТЕНГДОШЛАРИМГА. Сийраклашиб бормоқда қа | 💐БЕГОЙИМ💐

#у‌зимизга_насихат

ТЕНГДОШЛАРИМГА.

Сийраклашиб бормоқда қаторимиз, сафимиз.
Қадарига кўнамиз, йўқдир айтар гапимиз.

"Тенгдошинг ўтди"- деса увишар экан юрак.
Бизнинг ҳам навбатимиз келиб қолибди демак.

Барчамиз АЛЛОХники. Қайтамиз бир кун унга.
Ҳозир шукур қиламиз ғанимат ҳар бир кунга.

Нурли, ҳалим бўлайлик, тилдан тушмасин дуо.
Эзма, заҳар бўлишдан ўзи асрасин ХУДО !

Ибодату тиловат ҳар кун қилар ишимиз.
Ғийбатга вақт қолмасин, бировла йўқ ишимиз.

Таҳлил, таҳмид, истиғфор доимо тилимизда.
АЛЛОХИМ ишқи бордир покиза дилимизда.

Меҳнат қилдик, тер тўкдик бирим икки бўлсин деб.
Ҳаракатдан толмадик тўлмас ғорим тўлсин деб.

Ўтдик ота, онага, эрга итоат қилиб.
Бола- чақа ўстирдик яхши ниятлар қилиб.

Қариганда туққандек невараларни боқдик.
Қозон кавлаб, кир ювиб келинларга хўп ёқдик.

Энди битта бўлса ҳам ҳарф ўрганинг, савобдир.
Балки шу ҳарф сабабли қабрингиз нур, офтобдир.

Вақтимиз сероб, аста ўрганайлик, кеч эмас.
Ҳижжалаб ўқиганга ажр кўпроқ, сир эмас.

Ҳеч чўчиманг, ўқишни бошлайверинг, дугона!
АЛЛОХ ўзи қўлласин. Насиб қилсин хатмона!

Йўқлаб туринг жигарлар, етим, бемор қўшнини.
Мусулмон биродарнинг доим олинг ку‌нглини ".

Феълимиз, атворимиз ҳаммага ўрнак бўлсин.
"Сизларга ўхшаб юрай!"- деб ёшлар ният қилсин.

Тиллога тенг билишсин айтган ҳар сўзимизни.
Орқамиздан қўмсашсин меҳримиз, изимизни.

Тенгдошим, дугоналар! Яшанг соғлом, бахтиёр!
Ҳеч нарсани ўйламанг, хуш кайфият бўлсин ёр.

Энди бизлар дамдамиз, даврон суриб юрибмиз.
Гар тўлса паймонамиз "Тайёрмиз"- деб турибмиз.

Мастурадан ранжиманг, бу ҳам бир насиҳатда.
ИН ШАА АЛЛОХ тенгдошим учрашамиз жаннатда !


https://t.me/begoyim_kanalii