Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Онамнинг ёнига боришим керак... Йиллар шамол каби | 💐БЕГОЙИМ💐

#ПРЕМЬЕРА

Онамнинг ёнига боришим керак...

Йиллар шамол каби тезлади бунча,
Кўнглимда дард гули тугибди ғунча,
Дунё деб ёнганим етади шунча,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Минг бор кечиримлар сўраб олгани,
Бир умр хизматин қилиб қолгани,
Қалбига ҳаловат ҳиссин солгани,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Кўп нарса ёқотдим бойлик деб чопиб,
Яшадим гоҳ қадр гоҳ озор топиб,
Бошига шойидан рўмоллар ёпиб,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Ҳеч ким тингламайди дилдаги додни,
Хизматига шошдим бегона ётни,
Пойига интилиб энг улуғ зотни,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Менинг ташвишимдан юраги пора,
Соғиниб оҳ чекар тополмай чора,
Қалбига даволар бўлар деб зора,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Ўзи анча вақтни бой бериб қўйдим,
Ўзимни алдадим ёшликка йўйдим,
Пушаймон тиғида кўксимни ўйдим,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Ёзган шеърларинга ошиқсан Зиё,
Қачон Онанг томон боққансан қиё,
Қўйиб юбор энди қўлимдан дунё,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Менинг ташвишимдан юраги пора,
Соғиниб оҳ чекар тополмай чора,
Қалбига даволар бўлар деб зора,
Онамнинг ёнига боришим керак...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://t.me/begoyim_kanalii

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!