Get Mystery Box with random crypto!

Диққат!!! Бугунги видеомурожаат Тошкент шаҳар хокими Жахонгир | Блог Бекоффа

Диққат!!! Бугунги видеомурожаат Тошкент шаҳар хокими Жахонгир Обидович Ортиқхўжаевга қаратилган!

Ҳурматли Жахонгир Ортиқхўжаев, сизни ҳар бир туманни айланиб чиқиб, одамларга ёрдам бераётганингиз блогерларга, журналистларга ва коментларда негатив ёзадиган одамларга "нон" қолдирмаяпти. Сиздан илтимос, видеони охиригача кўриб тегишли чораларни кўришингизни сўраб қоламиз.

Одамлар "6 секунд", "Любая бизнес хороша" каби гапларни соғини бормоқда. Бир кулгили гаплар бўлсада-да уни биргалалашиб мазза қилиб муҳокамалар қилиб ёмонотлиқ қилсак. Ҳамма нарсани қилинган ишлар билан эмас, айтилган гаплар билан баҳо берсак.

Сиз Тони Старкмисиз? Тунда одамларга ёрдам бериб, йўллардаги чуқурларни тузатиб, қора ишчиларга мева обориб берганингиз нимаси? Ёнингиздаги сектор раҳбарларига тунда кўчаларни сайр қилиб ревизия қилиш ёқади деб ўйлайсизми? Расмларга қаранг, ёнингиздагиларни кайфияти у даражада чоғмас

Етар энди, уйингизга бориб, Netflix ни ёқиб, сериал кўрмайсизми? Яқинда "Бумажный домни" янги сезони чиқди.