Get Mystery Box with random crypto!

Таъмагирликни нархи қанча? Таъмагир блогерларни кирдикорларин | Блог Бекоффа

Таъмагирликни нархи қанча?

Таъмагир блогерларни кирдикорларини очишда давом этамиз, навбат ўзини либерал-кафкачи деб атайдиган Никита Макаренкога

Никита Макаренкони каналига назар соладиган бўлсангиз сўнгги пайтларда фақат Тошкент шаҳар хокимиятини ёмонлашга ўтган. Постларини 80% хокимни ва шахарсозликни ёмонлаш бўлса қолган 20% рекламадан иборат.

Ëмонласа ёмонлавермайдими дерсиз, албатта ёмонлайверсин. Фақат Никита Макаренко Тошкент хокимияти ўтказиб келадиган тадбирларда ташкилотчи сифатида қатнашишига нима дейсиз?

Ҳар бир тадбирни бюджетига 1 миллион доллардан кўп пул ажратилади ва «маданий-маърифий» блокларда Никита Макаренко. хозиру нозир.

Путинни ёмонлайдиган Навальнийни Путинни пулига яшашини ақлингизга сиғдира оласизми? Бунақаси фақат Тошкентда мумкин

Логика тушунарсиз, ёмонлаб пулини оладиган замон келибди бугун.

Яхшиси бориб Кафкани ўқиб келаман, балки ниманидир тушуниб қоларман…