Get Mystery Box with random crypto!

Bobur Bekmurodov

Telegram kanalining logotibi bbekmurodov — Bobur Bekmurodov B
Telegram kanalining logotibi bbekmurodov — Bobur Bekmurodov
Kanal manzili: @bbekmurodov
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 433
Kanalning ta’rifi

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси
Олий Мажлис депутати
Қайта алоқа: @BekmurodovBot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-12-08 10:01:58
“Бу менинг конституцион ҳақ-ҳуқуқим”, “конституцион бурчим” ва “конституцион мажбуриятим” ибораларини кундалик ҳаётда қанча кўп ишлатсак, конституцион ҳуқуқларимизни қанча кўп талаб қилсак, шунча асосий қонунимизнинг ишлаш кучи ортиб бораверади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайман!


@bbekmurodov
1.0K viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2020-11-22 14:45:18
Нидерландиялик журналист Даниэл Верлан Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари ўтказган маҳфий ZOOM конференциясига уланиб қолди.

Унинг айтишича, конференцияга кириш логин ва паролини Нидерландия мудофаа вазирининг Twitter саҳифасига жойлаштирган расмда кўриб қолган.

Конференция иштирокчилари журналистни бу иши учун жазоланиши ҳақида огоҳлантиришди. Шундан сўнг, у узр сўраб, чиқиб кетди.

#зийракжурналист

Yuksalish_live
2.4K views11:45
Ochish/sharhlash
2020-11-19 12:22:16
Давлат идораларида фаолият юритаётган истиқболли раҳбарларнинг янги Топ-40 рейтинги эълон қилинди.

@bbekmurodov
3.2K views09:22
Ochish/sharhlash
2020-11-13 16:35:58
2021 йил Давлат дастури лойиҳасига фуқароларимиздан таклифларни қабул қилиш давом этмоқда.

Таклифларингизни махсус платформа орқали йўлланг: http://jamoatchilik.uz/

@bbekmurodov
3.3K viewsedited  13:35
Ochish/sharhlash
2020-11-13 14:06:23
Хорижий стажировкалар ва грантлар ҳақида қайноқ эълонлар @Uz_Grants каналида.

Аъзо бўлинг ва доимий равишда бепул эълонларни кузатиб боринг.
2.7K views11:06
Ochish/sharhlash
2020-11-11 15:12:42
2021 йил Давлат дастури учун Jamoatchilik.uz платформасида таклифлар қабули бошланди.

Таклиф беринг.

Yuksalish_live
2.3K views12:12
Ochish/sharhlash
2020-11-10 08:52:04
Австралия Солиқ органи ҳар бир фуқарога у тўлаган солиқлар нималарга сарфланиши ҳақида батафсил маълумотни декларацияда акс эттиради.

Солиқ декларациясида бундай ҳисоботнинг бўлиши — бир томондан барча пуллар халқники эканлигини эслатса, иккинчи томондан солиқ тўлашнинг жамият учун аҳамияти ҳақида тушунча беради.

@bbekmurodov
3.1K views05:52
Ochish/sharhlash
2020-10-30 21:42:03
Ўзбекистонда 2021 йилда қайси давлат идораси қанча маблағ олади?

Энг кўп маблағни таълим ва транспорт вазирликлари олади. Соғлиқни сақлаш учинчи ўринда.

Бюджет лойиҳаси.


@bbekmurodov
2.8K views18:42
Ochish/sharhlash
2020-10-20 14:23:11Жамоат транспортларида қўлқоп тақишни тарғиб қилиш – мантиқсизлик

Транспорт вазирлиги томонидан жорий этилган Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, маршрутка) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жамоатчилик орасида баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Бизда ҳам ушбу қарорнинг мантиқийлиги ва ҳуқуқийлиги юзасидан иккита асосий шубҳа бор:

Биринчидан, жамоат транспортида қўлқоп тақилиши ҳақида Махсус комиссия қарори ёки бирор юридик ҳужжат йўқ. Транспорт вазирлигининг бундай қарор қабул қилишга ваколати борми? Агар шундай ҳужжат бўлса, уни эълон қилиш керак.

Иккинчидан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясидан сақланишда қўлқоп тақиб юришни самарасиз, деб топган. Жумладан ЖССТ сайтида COVID-19 бўйича савол-жавоблар билан бирга, маълум бир тавсиялар ҳам бериб борилади. Айнан қўлқоп тақиш борасида қуйидаги тавсия мавжуд:

Қўлқоп тақиш самарали эмас. Қўлқопларда вирус тўпланади ва инсон агарда қўлқоп тақилган қўл билан юзига тегса, кўз ёки оғиз орқали вирус юқиши мумкин. Қўлларни мунтазам ювиш ёки спирт воситасида артиб туриш самаралироқ.

Қўлқоплар текинга тарқатилгани билан, уларни харид қилиш харажатлари охир-оқибат солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан амалга оширилади.

Шу муносабат билан, Транспорт вазирлиги ушбу тартибни бекор қилиши ва бунинг ўрнига, фуқаролар билан маслаҳатлашиб, бошқа (қўлни дезинфекция қилиш учун диспенсерларни ўрнатиш каби) ҳимоя усулларини таклиф қилиши керак.

@bbekmurodov
13.3K viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash