Get Mystery Box with random crypto!

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ Нима учун керак? (1-қисм) Интернет мусулмонлар | Bayyina.uz

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ
Нима учун керак? (1-қисм)

Интернет мусулмонларнинг кундалик ҳаётига бундан роппа-роса йигирма йил олдин кириб келган бўлса, ўн йилдан буён эса стол устидан чўнтакка кўчиб ўтди. Ҳатто бир неча йилдан буён «ақлли телефон» (смартфон) номи остида мусулмонларнинг ақлидан тортиб, ҳаётининг барча жабҳасига кириб келди. Фарзандларига ҳали бошланғич мактабга қатнамасидан ғусл, таҳорат, ҳалол-ҳаромни ўргатиш ота-оналик вазифасига киради.
Хоссатан болаларнинг ёзги таътилларидан унумли фойдаланиб диний таълим-тарбияси ва одоб-ахлоқига алоҳида аҳамият беришлари керак. Ота-она фарзандига чўчқа гўшти билан қўй гўшти орасидаги фарқларни ажратишни ўргатгани сингари, эндиликда интернет ва телефон фиқҳларини ўргатишлари ҳам мажбурийдир.

Яқин орада эллик йилдан бери амалда бўлган асарларни жамлаб фиқҳий китоб нашр қилинди. Мазкур фиқҳий асарга албатта интернет-телефон фиқҳини ҳам илова қилишлари лозим. Балки бу борада кечикиб улгурдик ҳам. Дин ишлари бўйича олий табақали мутахассисларга мурожаат қилиниб, бу интернет-телефон фиқҳи борасида тайёрланиши керак бўлган фиқҳий китобнинг кечикканини, бундан кейин тайёрланган тақдирда ҳам келгусидаги 10 йилга мўлжаллаб тайёрланиши керак. Бу фарздир, маданият ёки бошқа нарса эмас.

Қўл телефони алоқа воситаси хусусиятини аллақачон йўқотиб улгурди. Одамларни бир жойга йиғилишини таъминлайдиган воситага айланди. Энди ижтимоий алоқа воситаси деб эмас, кундалик ҳаётимизда ўз ўрнини яхшигина сездирадиган жиҳоз ҳақида гапирамиз.
Инсонларни ғийбат қилишдан тортиб уларга бўхтон қилишгача таъқиқлар ўрнатган, ширин сўз ва табассум садақа даражасига кўтарган динимиз, телефон ва интернетнинг буюк ва ҳали янгилик бўлишига қарамасдан инсонларни ўз домига тортаётган кучи қаршимизда экан, болаларимизга телефон фиқҳини ўргатишни, таҳоратни ўргатгандан кейин бола бир неча ёшга етгунича ортга суролмаймиз.
Чунки болалар ҳали-ҳануз таҳоратга мукаллаф бўлмасларидан, тўрт ёшида телефоннинг моҳир мутахассисига айланмоқдалар. Ақлли телефон ва интернет ҳаётимизга кириб келиб ўрнашаётган даврда ва болаларнинг чақалоқлик давридан компьютер назоратига ўтишлари, ўқитувчилар уй вазифаларини компьютер-интернет орқали бажаришга ўтган бир вақтда олимларимиз ўзларининг фиқҳий китобларида интернетга бир-икки сатр жой беришлари ёхуд бунга эътибордан четда қолган муомалот деб қарашлари Аллоҳнинг ҳузурида улкан масъулият юклайди.

Телевизор кундалик ҳаётимизга 1970 йиллари кириб келди. Шунда «Бу ботқоққа яқинлашмайлик, бу ҳаром», дейиш билан кифояланган олимларнинг эътиборсизлиги бадалини бугун ўтамоқдамиз. Фарзандларимиз телевизорга қурбон бўлишди. Телевизорга фақатгина ола-бўжи ва шайтон деб қаралганидан, балки бу ўз ўрнида тўғри ҳамдир, аммо бу муносабат етарли бўлмагани боис, бугунга келиб мусулмонни ҳам, мусулмон бўлмаганни ҳам ҳеч қандай куч ишлатмасдан ўз домига тортиб кетди.
Ўшанда қилинган хато бугун интернет борасида такрорланмаслиги лозим. Ҳар қанча фиқҳини тайёрласак ҳам, қандай фойдаланишни ўргатсак ҳам, диний қонун-қоидаларни инсонларга етказсак ҳам барибир барча инсонлар буларга амал қилиб, бу асосида фойдаланишмайди, деган фикрга бормаслигимиз лозим. Биз инсонларнинг барчасини ҳидоятга бошлашга масъул эмасмиз. Аллоҳ таоло истаганини ҳидоят қилади, истаганини адаштиради. Бир банданинг ҳаромдан сақланиб яшаши ҳам, ҳаромларга ғарқ бўлиши ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг истагидадир.