Get Mystery Box with random crypto!

#Ислом_моҳияти Қай биримиз Роббимизга муҳтож эмасмиз? Туғилга | Bayyina.uz

#Ислом_моҳияти
Қай биримиз Роббимизга муҳтож эмасмиз? Туғилганда ҳам қўлда кўтарилган, вафот этганда ҳам қўлда кўтариб бориладиган, бутун умри давомида ҳар куни ўлимга бир қадам яқинлашадиган инсон қандай қилиб Аллоҳ таолога муҳтож бўлмаслиги мумкин?
Императорлар, ҳукмдорлар, подшоҳлар қани?
Уларнинг ўзи ҳам, қурган салтанати ҳам қумликлар остида қолган ҳароба сифатида тарихга айланди. Золим ҳам, мазлум ҳам бир хил ҳолатда ер остида ётибди. Қотил ҳам, мақтул ҳам ўхшаш тақдирга дуч келган. Ғолиб ҳам, мағлуб ҳам тупроқ остида ётибди.
Шундай экан, мағрурликни йиғиштир!
Соҳта қувватингга ишонма!
Беҳожатман деб ўйлама!
Тахтлар, тожлар, ридолар, мунчоқлар, шойи ипаклар-буларнинг барчаси ўйин карталарининг безаклари холос... Бўялган қўшинлар, нақш солинган харобалар холос.
Ҳақиқий қувват, том маънодаги беҳожатлик ҳеч кимда йўқ. Ҳаёти давомида хорлик, заифлик, хавф ва тушкунлик лаҳзаларини бошидан ўтказмаган одамнинг ўзи йўқ.
Барчамиз Аллоҳ таолога муҳтожмиз ва ҳаммамиз буни жуда яхши биламиз.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube